Арманистонда собиқ президент Серж Саргсяннинг жияни ҳибсга олинди, дея Meduza хабар бермоқда.
Саргсяннинг жияни қотиллик содир этишга уринишда айбланган. 2018 йил июнда жабрланувчининг прокуратурага арз қилганидан кейин жиноий иш очилган.
Серж Саргсян 2008 йил 19 февралда президентлик лавозимига сайланган. 2018 йил мухолифатчи Никола Пашинян бошчилигидаги оммавий норозиликлар туфайли истеъфога чиққан.
Июнь ойида Саргсяннинг қариндошлари ноқонуний тадбиркорлик ва ҳужжатларни сохталаштиришда айбланган. Собиқ президентнинг укаси Левон Саргсянга нисбатан қидирув эълон қилинган. Бундан ташқари, Саргсяннинг собиқ тансоқчисига нисбатан ҳам жиноий иш қўзғатилган.
Изоҳ (0)