11 июль куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Словениянинг фавқулодда ва мухтор элчиси (қароргоҳи Москва шаҳрида) Примож Шелиго билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Суҳбат давомида турли соҳаларда ва «Ўзбекистон—Европа Иттифоқи» шаклида икки томонлама алоқалар ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.
Музокараларда вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувлар 1999 йилдан буён ташкиллаштирилмаганлиги ва ушбу шаклдаги алоқаларни ўтказиш амалиётини қайта йўлга қўйишдан томонлар манфаатдор эканлиги қайд этилди.
Учрашувда Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия каби самарали институтларни яратиш ва уларнинг мунтазам фаолиятини бошлаш тўғрисида таклифлар билдирилди.
Ўзбекистонда дипломатик миссияси якунланаётганлиги муносабати билан элчига икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамланишига қўшган конструктив ҳиссаси учун миннатдорчилик билдирилди.
Изоҳ (0)