Автомактаблар эндиликда лицензияларни онлайн тақдим этиши ва олиши мумкин. Бу ҳақда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг матбуот хизмати хабар бермоқда, деб ёзади Spot.
Ягона интерактив давлат хизматлари порталида янги хизмат — «Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш учун лицензия» ишга тушди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги 408-сонли қарорида автомактаблар лицензия олиш ҳужжатларини Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали юбориши мумкинлиги кўзда тутилган эди.
Хизмат яримавтоматик бўлиб, юридик шахслар учун мўлжалланган. Хизматдан фойдаланиш учун One ID’га эга бўлиш талаб этилади.
Изоҳ (0)