13 июль куни Ой тўлиши ва Қуёшнинг қисман тутилиши кузатилади. Бу ҳақда россиялик астрономлар маълумотига таяниб, «Мир24» хабар берди.
13 июль куни Ой Қуёшнинг 3 дан 1 қисмини тўсиб қўяди. Қуёш тутилиши Тошкент вақти билан соат 06:48 да Ҳинд океанининг жануби-ғарбий қисмида бошланиб, соат 09:14 да Янги Зеландия ва Антарктида оралиғида якунига етади.
Ноёб ҳодисани Австралия (Мельбурн шаҳри атрофи ва Тасмания ороли) ва Антарктидада (Адел ери қирғоқлари яқинида) кузатиш мумкин. Шимолий яримшарда Қуёш тутилишини кузатишнинг иложи бўлмайди.
2018 йилда жами 3 марта Қуёш тутилиши рўй беради. Бу — иккинчиси. Биринчиси 15 февраль куни кузатилган. Учинчи тутилиш 11 август куни содир бўлади. Ноёб ҳодиса қутб доирасига яқин ҳудудлардангина кўринади.
Изоҳ (0)