Россиядаги ўзбекистонликларга 150 минг рубль атрофидаги тиббий суғурта ҳамда маълум бир миқдордаги пули бўлган «Мир» карталари берилади, деб ёзмоқда Sputnik.
Молия вазири Жамшид Қўчқоров 9 июль, душанба куни МДҲ Банк-молия кенгаши вакиллари билан учрашувда бу борада келишувга эришган.
Дастур Ўзбекистон банклари билан ҳамкорликда амалга оширилади. Шунингдек, муҳожирлар учун ушбу дастур ҳақида маълумотлар берувчи ахборот марказларини очиш режалаштирилмоқда.
Маълумотларга қараганда, бугунги кунда 3 миллионга яқин киши Ўзбекистондан ташқарида меҳнат қилмоқда. Россияда меҳнат патентини расмийлаштирган муҳожирларнинг 10 фоизини Ўзбекистон фуқаролари ташкил этади.
Изоҳ (0)