Теннесси штати Брентвудда яшовчи Анжела Райт жигарранг ўргимчак тишлаб олгандан сўнг даволаниб чиқди. Галлюцинациялар, ҳаракатланишдаги муаммолар ва безгак каби жиддий асоратларга қарши даво муолажаларини олиб, уйга қайтган аёл квартирасида худди шундай ўнлаб ўргимчакларга дуч келди, деб ёзади ForumDaily.
Анжела ўргимчак тишлаб олгандан сўнг юра олмай қолгани учун зудлик билан шифохонага ётишга мажбур бўлди. Шифокорлар бироз кечикиш аёлнинг ўлимига олиб келиши мумкинлигини маълум қилган.
Жигарранг ўргимчакларнинг бу тури заҳарли ҳисобланади. Аёл, бир неча соатга, масалан эрталабгача шифохонага келмаганда, инсультдан вафот этиши мумкин эди.
Анжела уйига қайтгач, яна ўргимчакларга дуч келгач, турар-жой бошқарувчисига қўнғироқ қилди. Унга ёрдам учун зараркунандаларга қарши курашувчи ходимлар юборилди. Бироқ аёлнинг сўзларига қараганда, улар айтарли ёрдам бера олмаган: ўргимчаклар ҳамма жойда — каравотда, шифтда, маиший техника, ҳатто оёқ кийимда ҳам бўлган.
Райт квартирасида жами 50 га яқин ўргимчакни санади. Ҳозир Анжела бошқа жойга кўчиб ўтган ва ижара шартномасини расман бекор қилишга умид қилмоқда.
Изоҳ (0)