Шавкат Мирзиёев Қозоғистондан Тошкентга қайтиб келди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати маълум қилди.
Давлат раҳбари Остона шаҳрининг 20 йиллигига бағишланган тантанали тадбирда иштирок этди. Шавкат Мирзиёев ушбу сана билан Қозоғистон халқи ва Нурсултон Назарбоевни самимий табриклади.
Тадбирда Ўзбекистон санъат усталари томонидан ҳам куй-қўшиқлар, рақслар ижро этилди.