Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида 1—7 июль кунлари бўлиб ўтаётган «Евросиё» халқаро кинофестивалида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Карим Мирҳодиев «Энг яхши эркак роли ижрочиси» деб топилди.
Режиссёр Рашид Маликовнинг «Сабот» деб номланган бадиий фильми кинофестивалининг асосий танловига қўйилган 12 та фильм ичида бор эди.
Маълумот учун «Сабот» фильми «Ўзбеккино» МА буюртмасига асосан суратга олинган бўлиб, унда 1980 йиллар воқеалари тасвирланган. Фильмда бош ролларни Карим Мирҳодиев, Сейдулла Молдаханов, Беҳзод Ҳамроев, Нигора Каримбоева, Зулхумор Мўминовалар ижро этган.