Сурия армияси ва ҳукумат тарафдори бўлган тузилмалар араб республикасининг Иордания билан чегараси томон ҳаракатланишда давом этмоқда. Бу ҳақда Reuters агентлиги маҳаллий ҳарбий манбаларига таяниб, EADaily хабар бермоқда.
Агентликка кўра, Башар Асад қўшинлари илғор отрядлари Ҳошимийлар Қироллиги билан чегарадош «Насиб» назорат-ўтказиш пунктига жуда яқин келган.
Гувоҳлар «Насиб» назорат-ўтказиш пункти йўналиши томон ҳаракатланаётган кўп миқдордаги танклар ва бронетехника ҳақида хабар бермоқда.
Хорижий мониторинг ташкилотлари маълумотларига кўра, ҳукумат кучлари 5 июль куни Дераа вилоятининг бир қисмида Иордания чегарасига яқинлашган. Бу 2015 йилдан буён илк бор юз берган.
SANA Сурия давлат ахборот агентлиги хабар беришича, бугун Дераа вилояти шарқидаги Ан-Наима посёлкаси жангарилардан озод қилинган.
Изоҳ (0)