Андижонда Олий Мажлис ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси томонидан «Ижтимоий шериклик тўғрисида»ги қонун ҳамда Президентнинг 4 майдаги «Мамлакатни демократик янгилаш жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг ролини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони ижроси юзасидан ўрганиш якунларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
ННТни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси аъзолари, халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги Ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссияси аъзолари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этган тадбирда ижтимоий аҳамиятга эга долзарб масалаларни ҳал этишда ННТ ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари иштироки ва фаоллигини ошириш, грант лойиҳаларининг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб этиш, ННТларнинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари билан ижтимоий ҳамкорлигини мустаҳкамлаш юзасидан фикр алмашилди.
Йиғилишда давлат гранти лойиҳасини амалга ошириш жараёнида хато ва камчиликларга йўл қўйган ННТларининг мазкур йўналишдаги фаолияти таҳлил қилинди. Грант лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан тавсия ва маслаҳатлар берилди.
Тадбирда Жамоат фонди томонидан жорий йилда эълон қилинган биринчи ва иккинчи грант танловларида ўз лойиҳаси билан ғолиб бўлган ННТ ва ОАВга сертификатлар топширилди.
Изоҳ (0)