• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12509.83
    • RUB156.55
    • EUR14520.16
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қўйлиқдаги мардикор бозорига вилоятлардан келган 150 дан ортиқ аёл ишга чиқмоқда. Улар орасида ҳомиладорлар, ёш болалилар ва қизлар ҳам бор

    Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан «Бизнинг жамиятда ҳар бир аёл давлат ҳимоясидадир!» шиори остида Тошкент шаҳрининг Қўйлиқ бозори атрофидаги норасмий ёлланма иш шохобчаларида бир марталик ишда банд бўлувчи хотин-қизлар билан сайёр қабул ташкил этилди. Бу ҳақда «Дарё»га қўмита матбуот бўлими маълум қилди.

    Фото: Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси

    Фото: Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси

    Сайёр қабул ташкил қилинишидан олдин ҳафта давомида шохобчадаги хотин-қизларнинг ҳар бири билан алоҳида суҳбат олиб борилди ва уларнинг муаммолари ўрганилди. Мулоқотларда асосий муаммолар ишсизлик, уй-жойининг йўқлиги, турмушидан ажралгани ва боқувчисининг йўқлиги, норасмий никоҳлар ва фуқаролик паспортининг мавжуд эмаслигидан иборат эканлиги аниқланди.

    Қўйлиқ бозоридаги норасмий ёлланма иш шоҳобчаларида фаолият олиб бораётган аёллар сони 150 нафардан ортиқ. Улар асосан Наманган, Фарғона, Андижон, Самарқанд, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларидан келган. Сайёр қабул давомида 112 нафар аёлнинг муаммолари ўрганилди. Бир куннинг ўзида 67 нафар аёлнинг муаммолари бартараф этилди.

    Фото: Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси

    Фото: Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси

    Маълум бўлишича, уларнинг аксарияти ўз ҳудудларидаги Халқ қабулхоналарига мурожаат қилган, бироқ муаммолари ўз ечимини топмаган. Шу туфайли муаммолари ҳудудларда ҳал бўлишига ишончсизлик пайдо бўлган. Ушбу шохобчалардаги аёлларнинг аксарияти вилоятлардан келган бўлиб, уларда нафақат ишсизлик масаласи, балки тиббий, уй-жой, ижтимоий ва ҳуқуқий муаммолар борлиги ҳам аниқланди. Муаммоларни бартараф этиш мақсадида Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси ва вилоятлар хотин-қизлар қўмиталари вакиллари, ИИБ ходимлари, ДСҚ, Бандликка кўмаклашиш маркази, Соғлиқни сақлаш бўлимларидан вакиллар ҳозир бўлди.

    Биргина Андижон мисолида олинадиган бўлса, вилоятдан хотин-қизлар қўмитаси котибият мудири, Бандликка кўмаклашиш маркази, прокуратура, ИИБ вакиллари ҳамда вилоят бош отинойиси иштирок этди. Улар Қўйлиқ бозори атрофидаги норасмий ёлланма иш шохобчаларида ишлаётган хотин-қизларнинг муаммоларини жойида ўрганиб, ушбу муаммоларни зудлик билан ҳал қилиш, Андижон вилоятидаги яшаш манзилларига қайтариб, бандлик ва уй-жой билан таъминлаш чораларини кўрди.

    Шунингдек, вилоятдан келган мутасаддилар Тошкент шаҳрининг бошқа туманларидаги ана шундай норасмий меҳнат шохобчаларига бориб, у ерда фаолият олиб бораётган бошқа андижонлик аёлларни ҳам топиб, ўз оилаларига қайтариб, муаммоларини баратараф этишларини маълум қилди.

    Фото: Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси

    Фото: Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси

    Жорий йилнинг 5 ойи мобайнида мамлакатда 131 мингдан ортиқ аёл Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан иш билан таъминланди. Афсуски, Тошкентга вақтинча иш излаб келганнинг аксарияти ўзлари истиқомат қилаётган ҳудудларда ҳукумат томонидан имкониятлар яратилганидан, аҳолига берилаётган кредитларнинг солиқ ставкаси 4 фоизгача туширилганлигидан бехабар. Айрим аёллар бир неча ой ва ундан ҳам кўпроқ вақт давомида вилоятларига бормаган, кўпчилигида фуқаролик паспорти мавжуд эмас ва бу уларнинг ишга киришда катта тўсиқ бўлмоқда.

    Аёллар орасида турли ёшдаги онахонлар, ёш болали аёллар, қизлар, ҳатто ҳомиладор аёллар бор эканлиги кишини ташвишга солди. 62 ёшдаги онахон турмуш ўртоғи вафот этгани, уй-жойга эҳтиёжи борлигини билдирди. Айрим келинчаклар турмуш ўртоқларининг зўравонликларидан Тошкентга қочиб келгани маълум бўлди.

    Фото: Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси

    Фото: Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси

    Тадбир давомида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг ташаббуси билан яна бир хайрли ишга қўл урилди. Ишсиз юрган, қўлида ҳунари йўқ қизларга маълум йўналишда ҳунар ўргатиш ва уларни қўшимча даромад топа олиши учун имконият яратиш мақсадида уларни керакли асбоб-ускуна билан таъминлаш режалаштирилди.

    Қўйлиқ бозори атрофидаги норасмий ёлланма иш шоҳобчаларида ишлаётган хотин-қизларни иш билан таъминлаш ва меҳнат дафтарчасини расмийлаштириш, фарзандларини ташлаб келган келинчакларни турмуш ўртоғи билан яраштириб, оиласи бағрига қайтариш, тиббий кўрикдан ўтказиш ва бошқа ижтимоий муаммоларини бартараф этиш белгилаб олинди. Сайёр қабул Тошкент шаҳрининг Сергели, Олмазор туманларида ва Тошкент вилоятида ҳам режа асосида тизимли равишда ўтказилиши юзасидан келишиб олинди.

    30.06.2018, 20:42   Изоҳ (0)   48689
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда 3 йилда ишлаб чиқаришда 1214 бахтсиз ҳодиса содир бўлди. Улардан 241 таси ўлим билан якунланган

    30.06.2018, 20:11

    Термизда «Ақлли бекат» фойдаланишга топширилди

    30.06.2018, 19:41

    Шаҳрисабзлик Қаҳрамон Узоқов ногиронлик аравачасида саёҳатга чиқиб, 300 км масофани босиб ўтди

    30.06.2018, 15:30

    Ўзбекистонда 2018 йилда биринчи марта дефляция қайд этилди

    30.06.2018, 15:12

    Давлат солиқ қўмитаси тизимида 1245 нафар ходим ишдан бўшатилди

    30.06.2018, 14:43

    Самарқанд вилоят ИИБ дронлардан фойдаланишни йўлга қўйди

    30.06.2018, 14:28
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42
    Audio Icon

    Космосдан қуруқликкача: АҚШнинг “Олтин гумбаз” ракета қалқони 4 қатламдан иборат бўлади

    13 август, 13:39
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги ташкил қилинади

    Ўзбекистон | 13 август, 15:23

    “Россия Украина билан урушда ғалаба қозонди” — Венгрия бош вазири

    Дунё | 13 август, 15:15

    Ўзбекистонда фермерларга пахтанинг ҳар бир тоннаси учун 1 млн сўмдан субсидия берилади

    Ўзбекистон | 13 август, 14:57

    Шавкат Мирзиёев пахта “спекуляцияси” билан шуғулланаётганларни танқид қилди

    Ўзбекистон | 13 август, 14:46

    Мисрдаги тилла билан қопланган энг қадимги мумиё қандай кўринишда? (фото)

    Илм-фан | 13 август, 14:45

    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 

    Реклама | 13 август, 13:45

    Швейцарияда тезликни оширган ҳайдовчи 110 минг доллар жаримага тортилди

    Дунё | 13 август, 14:30

    Сурхондарёдаги пропан заправкада портлаш юз берди (видео)

    Ўзбекистон | 13 август, 14:30

    Таэквондочи Трамп, самбо билан профессионал шуғулланган Путин ва қора белбоғ соҳиби Тўқаев: спорт унвонларига эга давлат раҳбарлари ҳақида биласизми?

    Спорт | 13 август, 14:24

    “Муллалар ҳаётингизни издан чиқаришига йўл қўйманг”: Нетаньяху эронликларни исёнга чақирди

    Дунё | 13 август, 14:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.