Кеча, 28 июнь оқшомида Чехия пойтахти Прага шаҳрида аралаш қоидалар бўйича X Figt Night оқшоми бўлиб ўтди, деб хабар беради «Оламспорт».
Жанг оқшоми доирасида ўзбекистонлик аралаш қоидалар жангчиси Маҳмуд Муродов ҳам ўзининг навбатдаги жангини ўтказди. Унга бразилиялик Давид Рамирес рақиблик қилди.
Жангнинг ҳар бир раунди беш дақиқадан иборат бўлиб, уч раундга мўлжалланган эди. Ушбу чемпионлик жанги муддатидан аввал якунланди. Иккинчи раунднинг 30-сонияси ўтиб бораётган бир пайтда рефери жангни тўхтатди.
Мазкур ғалаба орқали Маҳмуд Муродов 2016 йили ўтказилган жангдаги мағлубият учун Давид Рамиресдан реванш олди. Ўша жангдаги жароҳат сабаб Маҳмуд баҳсни давом эттира олмаган эди.
Изоҳ (0)