Бугун, 28 июнь санасида футбол бўйича Россияда бўлиб ўтаётган Жаҳон Чемпионати «G» ҳамда «H» гуруҳларида ҳам 3-тур ўйинларига якун ясалади.
Куннинг дастлабки икки учрашуви «H» гуруҳи жамоалари ўртасида ўтказилади.
Унга кўра Япония терма жамоаси Польша билан беллашса, Сенегал эса гуруҳдан чиқиш учун Колумбия билан кураш олиб боради.
Иккала учрашув ҳамда Тошкент вақти билан 19:00 да бошланади.
Айни дамда «H» гуруҳида Япония ҳамда Сенегал ҳисобида бир хил—4 очкода мавжуд бўлса, Колумбияда 3 очко бор. Польша эса икки ўйинда кетма-кет ютқазиб, мундиални муддатидан аввал тарк этиб бўлган.
«Дарё» Сенегал—Колумбия учрашувини матнли онлайн тарзида эътиборингизга ҳавола этади.
Жаҳон Чемпионати
«H» гуруҳи, 3-тур беллашуви
28 июнь, пайшанба
Сенегал—Колумбия 19:00
Матнли онлайннинг юкланишини бироз кутинг!
Изоҳ (0)