Кеча, 28 июнь санасида футбол бўйича Россия майдонларида бўлиб ўтаётган Жаҳон Чемпионати гуруҳ босқичи ўйинларига якун ясалди.
Нимчорак финалга йўл олган барча жамоалар билан бир қаторда плей-офф босқичига чиқа олмай уйига қайтадиган термаларнинг номи ҳам маълум бўлди. Унга кўра Саудия Арабистони, Миср, Эрон, Марокаш, Перу, Австралия, Нигерия, Исландия, Сербия, Коста-Рика, Жанубий Корея, Германия, Тунис, Панама, Сенегал ва Польша ЖЧ—2018 ни гуруҳ босқичида якунлади.
Мундиалнинг энг ёмон термаси сифатида бирорта ҳам очко тўплай олмаган Панама кўрсатилди. Панамаликлар ўз дарвозасидан 11 марта гол ўтказиб юборгани билан бундай «эътироф»га сазовор бўлди. Миср термаси ҳам очко тўплай олмаган бўлсада, улар Панамадан анча камроқ — 6 марта ўз дарвозасидан тўп олиб чиқди, холос.
Маълумот учун нимчорак финал баҳслари эртага, 30 июндан бошланади.
Изоҳ (0)