Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 29 июнь куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, бироқ ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 20—22, кундузи 35—37 даража иссиқ бўлади, деб ёзмоқда ЎзА.
Республика бўйлаб ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, бироқ ёғингарчилик бўлмайди. Тоғли ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Шарқдан секундига 7—12 метр тезликда шамол эсади.
Қорақалпоғистон ва Хоразмда кечаси 19—24, кундузи 34—39 даража иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоийда кечаси 19—24, кундузи 34—39 даража иссиқ бўлади.
Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ҳамда Тошкент вилоятида кечаси 19—24, кундузи 34—39 даража иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарёда кечаси 19—24, кундузи 34—39 даража иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғонада кечаси 17—22, кундузи 32—37 даража иссиқ бўлади.
Тоғли ҳудудларда кечаси 12—17, кундузи 23—28 даража иссиқ бўлади.
Изоҳ (0)