Россияда ўтказилган тарихий шахслар рейтинги бўйича ўтказилган сўровнома етакчиси сўнгги подшо Николай II бўлди. Бу ҳақда EADaily хабар бермоқда.
Ундан кейинги ўринларда Иосиф Сталин ва Владимир Ленин турибди.
Натижалар Россия Фуқаролик уруши мавзусидаги тадқиқот доирасида олинди. Жорий йилда урушнинг 100 йиллиги нишонланади.
Николай II га респондентларнинг 54 фоизи, Сталинга 51 фоизи, Ленинга 49 фоизи овоз берди. Бу тарихий шахслар респондентларнинг тегишли равишда 23, 28 ва 29 фоизида салбий туйғу уйғотади.
Изоҳ (0)