Ҳукуматнинг 25 июндаги қарори билан «Жисмоний ва юридик шахсларга автотранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини оширилган тўлов ставкалари бўйича беришда «Ўзбекистон Республика товар хом ашё биржаси» АЖ ахборот тизимида аукцион ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низомга ўзгартиришлар киритилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» канали маълум қилди.
Эндиликда «чиройли» рақамлар камида 5 иш куни муддатига (илгари 3 иш куни) аукционга қўйилади.
Бундан ташқари, «чиройли» рақамларнинг бошланғич нархлари ва тоифаларига ҳам ўзгартиришлар киритилган. Хусусан, 002, 003, 004, 005, 006, 008, 009 рақамлар комбинацияси 2-тоифага ўтказилди.
2-тоифа рақамлари ҳар хил комбинациядаги ҳарфлардан иборат бўлса, уларнинг нархи энг кам иш ҳақининг 40 бараварига (илгари 70 баравар) тенг бўлиши белгиланди.
Айрим рақамлар комбинацияси (100, 200, 300, 400, 500, 600, 700, 800, 900) рўйхатдан чиқарилди.
Изоҳ (0)