Курган—Тюмень трассасида юз берган авария оқибатида икки киши ҳалок бўлди, бир киши жабрланди. Бу ҳақда тез ёрдам шаҳар станцияси матбуот хизмати хабар берди, деб ёзади «РИА Новости».
«23:59 да авария ҳақидаги хабар келиб тушди, тез ёрдам жамоаси 0:13 да етиб борди. Шифокорлар икки кишининг ўлимини қайд этди, яна бир нафар жабрланган фуқаро вилоят шифохонасига ётқизилди», — дейди агентлик манбаси.
ФВВ маълумотига кўра, Toyota Land Cruiser ва Toyota Avensis автомобилларининг тўқнашуви Курган—Тюмень автойўлининг 178-километрида юз берган. Тўқнашувдан сўнг седан (Toyota Avensis) олов олган.
ОАВнинг маълум қилишича, жабрланувчи йўлтанламасни бошқараётган Тюмень шаҳар думаси раиси Дмитрий Ермеев бўлган.
Изоҳ (0)