Нигерияда биром элати яшовчи қишлоққа ҳужумлар оқибатида 86 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда 25 июнь, душанба куни AFP хабар берди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Ўлдирилганлар Нигериянинг марказий минтақаси Барикин Ладидан топилган. Қишлоқда, шунингдек, ёнғин юзага келиб, унинг оқибатида 50 та уй ёниб кетган.
Бир неча кун аввал маҳаллий деҳқонлар ва фульбе элатига мансуб кўчманчилар ўртасида можаро юзага келганлиги, оқибатда олти киши ҳалок бўлганлиги таъкидланмоқда. Полиция дастлаб деҳқонлар кўчманчиларга нисбатан зўравонлик қилган деб ҳисобламоқда. Кўчманчилар эса янада қонли ҳужум билан қасд олган.
Ҳозирда мазкур ҳудудда комендант соати жорий этилган.
Изоҳ (0)