Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Мексиканинг Сьюдад-Хуарес шаҳрида миллий терма жамоанинг футбол бўйича ЖЧ-2018 да Жанубий Корея билан ўйинини томоша қилиш учун тўпланган 6 киши ўлдирилди. Бу ҳақда La Vanguardia хабар берди.

Фото: AFP

Фото: AFP

Нашрга кўра, 6 нафар оғайни гараждаги телевизор қаршисида ўйинни кузатиш учун йиғилганда бу ерга номаълум қуролли шахслар бостириб кириб, уларга қарата ўқ узади.

Қўшнилар полицияни чақирди, бироқ жиноятчиларни топишга ҳозирча муваффақ бўлинмади. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳодиса юзасидан текширув ўтказмоқда.

Маълумот учун, Сьюдад-Хуарес мамлакатнинг энг хавфли шаҳарларидан бири бўлиб, июнь ойининг шу кунигача бу ерда 116 та қасддан қотиллик содир этилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар