«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК йўловчиларининг Япония ҳудудига киришининг рад этилиши ҳолатлари кўпаймоқда, дея авиакомпания матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, сафар сабаблари тушунтириб берилмаса, Япония чегара хизмати мамлакатга киришни ман қилиши мумкин.
Японияга киришнинг рад этилишига олиб келаётган асосий сабаб ташриф мақсадининг тушунтириб берилмаслигидан иборат. Шунингдек, молиявий маблағлар билан боғлиқ масалалар, меҳмонхонага буюртма берилмагани ёки қайтиш авиачиптасининг йўқлиги ҳам тақиққа сабаб бўлиши мумкин.
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК Тошкент—Токио йўналиши бўйича парвоз қилувчиларга юқоридаги маълумотни инобатга олишни тавсия қилган.
Изоҳ (0)