Жорий йилда Technovation Challenge халқаро танлови финалида лойиҳаларини тақдим этадиган дунёнинг энг яхши 12 жамоаси орасида Ўзбекистон ҳам илк бор иштирок этади, деб ёзади ЎзА.
Technovation Challenge халқаро танлови 2010 йилдан буён дунёнинг қарийб 80 мамлакатида ўтказиб келинмоқда. Улар орасида Ўзбекистон ҳам бор. Ўзбекистонлик қизлар жамоаси Technovation Challenge танловида иккинчи бор иштирок этмоқда. Бу йил Technovation Uzbekistan танловида 29 жамоа ўзаро баҳслашди. Иштирокчилар экология ва соғлиқни сақлаш, ҳайвонларни ҳимоя қилиш, аҳолининг бандлик даражасини ошириш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш соҳаларидаги лойиҳаларини тақдим этди.
Technovation Challenge’нинг якуний босқичи 2018 йилнинг 6—10 август кунлари Калифорнияда (АҚШ) бўлиб ўтади. Танловда ҳар бир ёш тоифасида совринли ўринлар учун баҳс ўтказилади.
Изоҳ (0)