20 июнь куни Лондон фонд биржасида Samarkand Bonds Халқаро молиявий корпорацияси ўзбек сўмидаги облигациялари савдосини ишга тушириш бўйича расмий маросим бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар қилди, деб ёзади «Газета.uz».
Облигацияларнинг умумий ҳажми 80 миллиард сўм (10 миллион АҚШ доллари), қайтариш муддати — икки йил, купон ставкаси — йиллик 9,5 фоиз. Уларни сотишдан тушган маблағлар Ўзбекистонда кичик ва ўрта бизнес лойиҳаларини молиялаштириш учун Hamkorbank’да миллий валютадаги кредит линияларини очишга йўналтирилади.
London Сity молия вазирлиги вазири Жон Глен ўзбек валютасидаги бондларнинг муваффақиятли жойлаштирилишини «чинакам тарихий ҳодиса» деб атади.
Ўзбекистондаги инвестициявий имкониятлар ва мамлакатнинг халқаро капитал бозорига чиқишига бағишланган «доира суҳбати» бўлиб ўтди. Тадбирда инвестиция банклари ва фондлари, халқаро молиявий институтлар, Британиянинг ишчи ва расмий доираларининг 60 га яқин вакили қатнашди.
Халқаро инвесторлар мамлакатнинг суверен рейтингни қўлга киритиш, давлат облигациялари ва корпоратив бондларни чиқариш бўйича режалари билан қизиқди.
Изоҳ (0)