Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Самарқанд шаҳрини кесиб оқиб ўтувчи Сиёб каналида сутдай оқ ва тўқ яшил рангли ўткир, бадбуй ҳидли сув оқиб келмоқда. Бу ҳақда «Халқ сўзи» мобиль мухбири хабар берди.

Фото: «Халқ сўзи»

Фото: «Халқ сўзи»

Манбанинг ёзишича, Конигил, Галаосиё, Улуғбек обсерваторияси ва Дониёр пайғамбар мажмуаси олдидан оқиб ўтувчи мазкур канал атрофида яшовчи аҳоли ҳамда ҳудудга ташриф буюрган хорижий сайёҳлар бу вазиятдан азият чекяпти.

Қайд қилинишича, бу ҳолат тез-тез такрорланмоқда ва сув заҳарли бўлиши мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар