Япониянинг Осака префектурасида ер силкиниши қурбонлари сони беш кишига етди. Бу ҳақда 19 июнь куни Kyodo агентлиги хабар қилди, деб ёзади «ТАСС».
Аввалроқ тўрт киши ҳалок бўлганлиги, 360 киши жабрланганлиги ҳақида хабар берилган эди.
Эслатиб ўтамиз, 18 июнь, душанба куни Хонсю ороли жануби-ғарбида 6,1 магнитудали зилзила содир бўлди. Унинг ўчоғи Осака префектурасидан шимолда 13 километр чуқурликда жойлашди.
Метеорология бошқармаси маълумотларига кўра, сутка давомида Осакада 26 га яқин турли магнитудали такрорий силкиниш юз берган. Мутахассислар мазкур минтақада сейсмик фаоллик ҳафта мобайнида давом этиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.
Изоҳ (0)