2018 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра Россияда Ўзбекистон ишлаб чиқарган 749 мингта автомобиль бўлган. Бу ҳақда «Автостат» агентлигига таяниб, Spot хабар бермоқда.
Россияда жами 42 миллионга яқин енгил автомобиль борлигини ҳисобга оладиган бўлсак, Ўзбекистон маҳсулоти умумий миқдорнинг 1,5 фоизини ташкил қилиши маълум бўлади.
Ўзбекистон Россияга Франция (725 минг), Украина (473 минг), АҚШ (432 минг) ва Чехияга (429 минг) нисбатан кўпроқ автомобиль сотган.
Изоҳ (0)