Дунёда шундай ноодатий жойлар борки, у ерларда яшовчилар, уларнинг одатлари ўзига хос. Худди у ердаги одамларни умумий сир бирлаштириб турганга ўхшайди. AdMe ана шундай жойларга эътибор қаратди.
«Гномлар учун қироллик», Хитой
Хитойдаги гномлар учун яратилган қишлоқда 19—48 ёшдаги 125 киши яшайди. Улар гномлар, фаришталар, элфлар, малика ва қўриқчилар кийимларини кийиб юради, уларнинг уйлари ва дарахт ва қўзиқорин шаклида қурилган. Бу уйларнинг ёнида барча шароитга эга ётоқхона ҳам қурилган, шунингдек, уларнинг яшаши учун барча инфратузилма объектлари мавжуд. Уларнинг барчаси ўз ишига эга, яъни сайёҳларга йўлбошловчилик қилиш , экскурсиялар ташкил қилиш.Пираха ҳиндулари. Энг бахтли қабила
Amazonка дарёси бўйида яшовчи қабила энг бахтли қабила деб аталади. Қабила санашни билмайди, уларда иккита сон бор — «бир нечта» ва «кўп», яна иккита ранг — «ёруғ« ва «қоронғу». Улар соат ва календарни билмайди, кунига икки марта овқатланади, вақти-вақти билан 20 дақиқадан ухлайди. Қабилада қариндошликнинг учта даражаси бор: бола, ота-она ва ака-опа. Бу ерда бўйсуниш ва иерархия йўқ, бироқ ҳеч ким ўғриламайди ва ўлдирмайди.Икария, узоқ умр кўрувчилар ороли
Икариянинг ҳар учинчи клшиси 80 ёшга киради, қолган икки киши эса 100 ёшгача ҳам яшайди. Бунинг сири Эгей денгизида жойлашган оролнинг ажойиб табиатида. Икарийда одамлар шошилмайди, кучи етгунича ишлайди, тоғ сўқмоқлари бўйлаб юради, ўз боғларининг меваларидан ейди.Кандиду-Годой, «Эгизаклар ери»
Бразилиядаги Кандиду-Годой эгизаклар туғилиши бўйича мутлақо рекордчи ҳисобланади. Бу ердаги битта туманда 80 та оилада 44 та эгизаклар жуфтлиги бор. Аҳолининг асосий қисми германиялик бўлиб, бу ерга Биринчи жаҳон уруши вақтида кўчиб келишни бошлаган.Эгизаклар туғилиши жараёни 1990 йиларда пайқалган ва турли мамлакатлардан журналистлар кела бошлаган. Маҳаллий ҳукуматга бу ёққан ва шаҳарни «Эгизаклар ери» деб атаган.
Олимлар ҳодисанинг турли сабабларини илгари суради. Улар орасида ўзига хос сув, ҳудуднинг ажралиб қолгани, яна доктор Йозеф Менгелнинг генетик тажрибалари бор. Аҳолининг сўзларига кўра, доктор бу ерда ветеринар сифатида ишлаган, айнан ана шу вақтда дастлабки эгизаклар туғила бошлаган.
Эгизак ўқувчилар дарсларда айёрлик қилиб, бир-бирининг ўрнига жавоб бериш ҳолатлари кўп учрайди.
Изоҳ (0)