Шарқий ҳарбий округидаги дала ўқув майдонларининг бирида ўтган амалий машғулотлар жараёни қўшинлар жанговар тайёргарлигининг янгича усул ва услублари асосида ўтказилди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири маълум қилди.
Жанговар бўлинмалар шартли душман кучларини йўқ қилиш бўйича махсус вазифаларни бажаришни машқ қилди.
Майор Расулхон Ахмедов командирлик қилаётган бўлинма шахсий таркиби билан ўтказилган амалий машқларда нафақат янгича ёндашувларга балки шахсий таркиб орасида ҳамжиҳатликда ҳаракат қилиш, соғлом рақобатбардош муҳитни оширишга ҳам алоҳида эътибор қаратилди.
Изоҳ (0)