Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистонда «истеъмол савати» ва «кун кечириш учун зарур миқдор» тушунчалари жорий қилинади, шунингдек, уларни ҳисоблаш таснифлари аниқланади. 2018 йилги Давлат дастури лойиҳасида кўзда тутилган. Ташаббус 1 июлгача амалга татбиқ этилиши режалаштирилмоқда. Иқтисодиёт вазирлиги Ўзбекистонда минимал истеъмол савати ва кун кечириш учун зарур миқдорни ҳисоблаш тартиби лойиҳасини эълон қилди, деб ёзади Spot.

Фото: «Газета.uz»

Фото: «Газета.uz»

Муассаса тўла-тўкис ва соғлом овқатланиш учун зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари ва овқатланишнинг ўртача бир кунлик минимал тиббий меъёрларини тайёрлади.

Асосий ижтимоий-демографик гуруҳлар (болалар, меҳнатга лаёқатли аҳоли, пенсионерлар) учун бир суткалик озиқ-овқат маҳсулотлари қиймати озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмолининг ўртача бир суткалик нормативини бир ойлик ўртача истеъмол нархлари ҳақидаги тегишли маълумотларга кўпайтириш йўли билан ҳисобланади.

Умумий ҳамда асосий ижтимоий-демографик гуруҳлар бўйича аҳоли учун минимал истеъмол савати қиймати озиқ-овқат маҳсулотлари, ноозиқ-овқат маҳсулотлари ва хизматлар тўплами нархини жамлаш йўли билан аниқланади.

Кун кечириш учун зарур миқдор қиймати минимал истеъмол савати ҳамда мажбурий харажатлар ва йиғимлар нархини жамлаш билан аниқланади.

Минимал истеъмол савати ва кун кечириш учун зарур миқдор қийматлари Иқтисодиёт вазирлиги томонидан ойлик асосда келаси ойнинг 15-санасигача ҳисоблаб чиқилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Android телефонларда зилзиладан огоҳлантирувчи функцияни ёқиш усули (видео)
Маҳаллий
Ўзбекистонда Рамазон ойи 23 мартдан бошланади
Маҳаллий
Фото: Шавкат Мирзиёев иштирокидаги Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган тантанали маросим