Европа Иттифоқи НАТО барча аъзоларининг хавфсизлик соҳасидаги ўзаро ҳамкорлик даражасини ошириш бўйича биргаликдаги ҳаракатларда етарли даражада иштирок этишига умид қилади. Бу ҳақда Европа дипломатияси раҳбари Федерика Могерини Европа Иттифоқи мудофаа лойиҳаларининг молиялаштирилишига бағишланган матбуот анжуманида маълум қилди, деб ёзади «РИА Новости».
АҚШ президент Дональд Трампнинг иқлим бўйича келишув, Эрон ядро битимидан чиқиш ҳақидаги қарорлари фонида альянсни тарк этиш хавфи бор-йўқлиги ҳақидаги саволга Могерини шундай жавоб қайтарди.
«АҚШ номидан ҳам, НАТО номидан ҳам гапира олмайман», — дея жавоб қайтарди Могерини.
«Сизга шуни маълум қилишим мумкин: Европа Иттифоқи иштирокчиси бўлган НАТОга кирувчи мамлакатлар альянсга катта эътибор қаратмоқда», — дея қўшимча қилди у.
«НАТО доирасидаги қолган барча иттифоқчилардан ҳам худди шундай инвестициялар даражаси, худди шундай сиёсий иштирок даражаси ифода этилишига ҳар доим умид қиламиз», — дея хулоса қилди Могерини.
Изоҳ (0)