«Хорижий кинокомпаниялар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бадиий фильмларни кино ва видео тасвирга олиш тартиби тўғрисида»ги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали маълум қилинди.
Низомга мувофиқ, хорижий кинокомпаниялар томонидан Ўзбекистон ҳудудида бадиий фильмларни тасвирга олиш фақатгина «Ўзбеккино» миллий агентлиги томонидан берилган рухсатномалар асосида амалга оширилади.
Бунда хорижий кинокомпаниядан республика бюджети даромадига ҳар бир тасвирга олиш куни учун 800 минг сўм миқдорида миллий валютада тўлов ундирилади.
Изоҳ (0)