Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

2018 йилнинг 11 июнь куни Тошкентга Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Томас Гремингер бошчилигидаги делегация келади. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати маълум қилди.

Томас Гремингер.

Томас Гремингер.
Фото: ЕХҲТ

ЕХҲТ делегацияси «Терроризмга олиб келувчи тажовузкор экстремизм ва радикализмнинг олдини олиш ҳамда уларга қарши курашишда ёшларнинг роли» мавзусидаги халқаро конференция ишида иштирок этиши режалаштирилган.

Шунингдек, ташриф дастуридан Олий Мажлис Сенати, Ташқи ишлар вазирлиги, Президент ҳузуридаги Стратегик ва халқаро тадқиқотлар институтида учрашув ва музокаралар ўтказиш ўрин олган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар