Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Криштиану Роналдунинг «Реал» билан шартномасига кўра унинг товон пули 1 миллиард еврони ташкил қилади. Аммо «Қироллик клуби» 33 ёшли португалиялик ҳужумчини 200 миллион евродан кам бўлмаган маблағ эвазига сотиб юборишга тайёр эканлигини эълон қилди, деб ёзади «Championat.com».

Фото: FotMob

Фото: FotMob

Хориж ОАВларида Роналдуга ПСЖ, «Манчестер Юнайтед», «Бавария», «Ювентус»нинг қизиқаётганлиги ҳақида хабарлар айланмоқда. Бироқ футболчи борасида бирорта расмий таклиф клубга келиб тушганича йўқ.

Криштианунинг «Реал» билан шартномаси 2021 йилнинг 30 июнь санасида якунига етади. Якунига етган мавсумда футболчи «Реал» сафида 44 ўйинда майдонга тушиб, 44 та гол уриб, 8 та голли узатмани амалга оширди.

Маълумот учун бироз вақт муқаддам жамоа ҳимоячиси Марсело Роналдунинг клуб хўжайини эмаслиги ҳақида интервью берган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар