Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Жаҳонда етиштириладиган сабзавотларнинг 60 фоизи, меваларнинг эса 30 фоизи Хитойнинг улушига тўғри келади. Мамлакат йилига 20 миллиард АҚШ доллари қийматидаги қишлоқ-хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилади.

Фото: «Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХК матбуот хизмати

Фото: «Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХК матбуот хизмати

Шунга қарамай Хитой вакиллари Ўзбекистонда етиштирилган мева-сабзавотлар ва данакли меваларни мунтазам равишда харид қилиб олишга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда «Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХК матбуот хизмати «Дарё»га хабар бермоқда.

Хитой карантин ва божхона хизмати томонидан олиб борилган узоқ музокара ва текширувлардан сўнг, ўзбек гилослари экспортига рухсат берилди.

Бугунга келиб «Ўзагроэкспорт» АЖ Хитойга 22,4 миллион АҚШ долларини ташкил этувчи 23,5 минг тонна мева ва дуккакли экин маҳсулотларини экспорт қилишга эришди.

6 июнь куни «Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХК бошқарув раиси Тоҳир Жалилов ҳамда Хитойнинг Industrial Cо LTD бош менежери Сиань Чжунхэ ўртасида мева-сабзавот ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича музокара ўтказилди.

Музокаралар натижасига кўра хитойликлар билан 10 000 тонна гилос, 3 000 тонна майиз ва 2 000 тонна ёнғоқ маҳсулотини экспорт қилиш бўйича келишувга эришилди.

Аввалроқ, Ўзбекистон гилоси илк бор Хитойга экспорт қилингани ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар