«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК 2018 йилнинг 8 июнидан бошлаб Самарқанд-Қозон-Самарқанд ва Фарғона-Қозон-Фарғона халқаро рейсларининг эконом класслари тарифларининг арзонлаштирилишини эълон қилди. Бу ҳақда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК матбуот хизмати «Дарё»га хабар берди.
Парвозлар A320 замонавий авиалайнерларида Самарқанддан Қозонга якшанба кунлари, Фарғонадан эса жума кунлари амалга оширилади.
Изоҳ (0)