Мактабгача таълим вазирлиги ташаббуси билан Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигига қарашли Нукус шаҳри ва барча туманлар мактабгача таълим бўлимларига 12 та Damas автомашинаси тантанали тарзда топширилди. Бу ҳақда Вазирлик ахборот хизматига асосланиб, «KRuz.uz» хабар берди.
Шунингдек, 310 та мактабгача таълим масканлари ва 79 та филиалларига 5 турдаги ўйинчоқлар тўплами ҳам топширилди.