Жанубий Кореянинг Йонсей университети Severance госпитали шифокорлари Фарғона вилоятида бемор болаларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди ҳамда Severance госпитали ўртасида тузилган ҳамкорлик келишувига асосан Фарғона вилояти кўп тармоқли болалар тиббиёт марказида кореялик мутахассислар Тошкент педиатрия тиббиёт институти шифокорлари билан 400 нафарга яқин туғма нуқсонлар, куйиш ва турли операциялар асоратларидан азият чекаётган бемор болаларни тиббий кўрикдан ўтказди.
Кам таъминланган оилалар фарзандлари, «Мурувват уйи» тарбияланувчилари ҳамда жиддий нуқсонли 35 нафар бемор бола операция қилинди ва соғлом ҳаётга қайтарилди.
Тиббий кўрик давомида хорижлик шифокорлар томонидан зарур тавсия ва маслаҳатлар берилди.
Изоҳ (0)