Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

SpaceX Ой атрофи бўйлаб биринчи сайёҳлик парвозларини 2019 йилга қолдиришини маълум қилди. Илон Маскнинг космик компанияси Dragon кемасида икки нафар сайёҳни 2017 йил охирига қадар учиришни режалаштирган эди, деб ёзмоқда TJournal.

Фото: TJournal

Фото: TJournal

SpaceX вакилининг сўзларига кўра, Ойга саёҳат учун қизиқиш «фақат ўсмоқда» ва компания сайёҳларни жўнатишни йўлга қўймоқчи. Бироқ, The Wall Street Journal маълумотларига кўра, парвоз камида 2019 йилнинг ўртасига қадар қолдирилган.

2017 йилнинг февраль ойида Маск икки нафар сайёҳ аллақачон Dragon’да Ойга парвоз учун тўловларни амалга оширганини маълум қилган. Иштирокчиларнинг исмлари ошкор қилинмаган, шунингдек, уларнинг парвозга тайёргарликни бошлагани ҳақида ҳам маълумот йўқ.

Шу билан бир вақтда, SpaceX 2018 йил билан таққослаганда парвозлар сонини 40 фоизга камайтиришни режалаштирмоқда. Бу катта хусусий йўлдошларни учириш учун талабнинг етарли эмаслиги ва йирик элтувчи ракета Falcon Heavy’га талабнинг пастлиги билан боғланган.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Илон Маск Twitter’да Apple рекламалари тикланганини эълон қилди
Дунё
Туркиянинг Kizilelma қирувчи дрони илк парвозни амалга оширди (видео)
Дунё
Хитой Россияга ҳарбий ёрдам кўрсатдими?