4 июнь, душанба куни 08:17 да Қозоғистоннинг жануби-шарқидаги Олмаота вилоятида 4,8 магнитудали зилзила юз берди. Бу ҳақда Қозоғистон Таълим вазирлиги фан қўмитасининг сейсмологик тажриба-методик экспедицияси хабарига таяниб, «Интерфакс» хабар берди.
Зилзила эпицентри Олмаотадан 184 километр шарқда жойлашган. Зилзила ўчоғининг чуқурлиги — 20 километр.
Сейсмологларнинг маълумотларига қараганда, Узун-булоқ қишлоғида 3 баллик ер силкинишлари қайд этилган.
Изоҳ (0)