• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.32
    • RUB161.89
    • EUR14822.1
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўтганларга хатми Қуръон бағишлаш ҳақида

    «Islom.uz» порталида ўтганларга хатми Қуръон бағишлаш ҳақида мақола чоп этилди. Маълумот Ҳасанхон Яҳё Абдулмажиднинг «Хатми Қуръонга марҳабо!» китобидан олинган. Уни тўлиғича келтириб ўтамиз.

    Фото: «Islom.uz»

    Фото: «Islom.uz»

    Динимиз Ислом инсонийлик динидир, одоб‑ахлоқ динидир, яхшилик ва эзгулик динидир. Исломга кўра, инсон ўлиши билан унут бўлмайди ва шу боис, унинг тириклар зиммасида ҳақлари, тирикларнинг ўтмишдошлари олдида бурчлари бўлади. Шунинг учун ҳам Исломда ўтганларни хотирлаш, уларнинг ҳақларига дуо қилиш тарғиб этилган. Қуръони Карим мусулмон умматини ўз ўтмишдошларини хотирлаб, ҳақларига мағфират сўраб дуода бўладиган уммат, дея таърифлаган. Аллоҳ таоло Ҳашр сурасида шундай дейди:

    «Улардан кейин келганлар: «Роббимиз! Бизларни ҳам, биздан олдин иймон билан ўтган биродарларимизни ҳам мағфират қилгин ва бизнинг қалбимизда иймон келтирганларга нисбатан ғилли‑ғаш қўймагин. Роббимиз! Албатта, Сен ўта шафқатли ва раҳмлисан» (Ҳашр сураси, 10‑оят).

     «Улардан кейин келганлар» дейилганда Ислом умматининг илк авлоди – саҳобалардан кейинги мусулмонлар, умуман олганда, мусулмонларнинг кейинги авлодлари назарда тутилган. Демак, Ислом умматининг хусусиятларидан бири шуки, уларнинг кейинги келганлари олдин ўтганларини яхшиликда ёдга олиб, ҳақларига хайрли дуоларда бўлади.

    Ушбу илоҳий таълим асрлар оша мусулмон оламида амалда жорий бўлиб келган. Шу билан бирга, ўтганларнинг номидан яхши амаллар қилиб, савобини уларга бағишлаш ҳам бевосита Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тавсиялари билан шариатимизда жорий қилинган амалдир. Бу мавзуга оид диний таълимотларни чуқур ўрганган уламоларимиз Қуръон тиловат қилиб, савобини ўтганларнинг ҳаққига бағишлаш ҳам мазкур шаръий кўрсатма остига дохил эканини таъкидлайдилар. Улар: «Бу борада келган ҳадислар ўрганилса, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўтган кишисининг номидан бирор эзгу амал қилмоқчи бўлиб, унинг савоби етиши ҳақида сўраган кишиларга: «Ҳа, савоби етади», деб жавоб берганлар. У зотдан Қуръон тиловатининг савоби етиши ҳақида сўралгани ривоят қилинмаган бўлса‑да, бошқа саволларга берган жавобларидан хулоса қилиш мумкинки, агар у ҳақда сўралганда, унга ҳам «Ҳа, савоби етади», деб жавоб берган бўлардилар», дейдилар.

    Бадриддин Айний раҳматуллоҳи алайҳ ўзининг «Саҳиҳи Бухорий»га ёзган шарҳида Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хурмо новдасини икки қабрга суқа туриб: «Шояд, шу сабаб булардан азоб енгиллатилса», деган ҳадисларининг изоҳида жумладан қуйидагиларни айтади:

    «Хаттобий айтади: «Бу ҳадисда қабр устида Китоби Азизни (Қуръонни) ўқиш мустаҳаб эканига далил бор, чунки дов‑дарахтнинг тасбеҳи туфайли маййитга азоб енгиллатилиши умид қилинар экан, Қуръони Азим тиловатида умидворлик ва барака янада улкандир».

    Мен айтаман: «Одамлар (яъни уламолар) бу масалада турлича фикр айтганлар. Абу Ҳанифа ва Аҳмад розияллоҳу анҳумо «Қуръон қироатининг савоби маййитга етади», деган фикрни қўллаганлар. Бунга далил Абу Бакр Нажжорнинг «Сунан» китобида Алий розияллоҳу анҳудан қилган ушбу ривоятидир: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким қабрлар ўртасидан ўтиб қолиб, «Қулҳуваллооҳу аҳад»ни ўн бир марта ўқиб, сўнг унинг ажрини ўлганларга бағишласа, унга ўлганларнинг ададича савоб берилади», дедилар». (Буни Дорақутний ҳам ривоят қилган). У яна ўз «Сунан»ида Анас розияллоҳу анҳудан марфу’ шаклда ривоят қилади: «Ким қабристонга кириб, Ёсин сурасини ўқиса, ўша куни улардан азоб енгиллатилади».

    Бадриддин Айний шу каби айрим ривоятларни келтиргач, «Ўтганларга намоз, рўза ва садақанинг савоби етишининг ўзи Қуръон тиловатининг ҳам савоби етишини билдиради», дейди.

    Закариё Ансорий раҳматуллоҳи алайҳ «Ал‑Лубоб»да: «Бунга (тиловатнинг савоби ўлганга етишига) далолат қиладиган нарсалардан бири шуки, мусулмонлар барча асрларда Қуръон ўқиб, ўтганларига бағишлаганлар ва буни ҳеч ким инкор этмаган. Бинобарин, бунга ижмў бўлган», дейди.

    Ма’қал ибн Ясор розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ўликларингизга Ёсин сурасини ўқинглар», дедилар».

    Бу ҳадисни имом Абу Довуд ва Насоий ривоят қилишган, Ибн Ҳиббон саҳиҳ деб айтган ва: «Бу ерда ўлим тўшагидаги инсон назарда тутилган», деган. Аммо кўпчилик уламолар: «Лафз умумий бўлгани учун бу ҳадис ўлим тўшагида ётган кишини ҳам, ўлган одамни ҳам ўз ичига олади», дейишади.

    Ибн Обидин раҳматуллоҳи алайҳ ўзининг машҳур асари – «Раддул‑мухтор»да юқорида зикр қилинган ҳадисларни, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматлари номидан қурбонлик қилганлари, Қуръони Каримда ота‑онага мағфират сўраб дуо қилишга тарғиб қилингани ва яна бошқа далилларни санаб ўтгач: «Буларнинг ва бунга ўхшаш биз чўзилиб кетишидан қўрқиб келтирмаган далилларнинг барчаси амалда бошқанинг шерик бўлишини, яъни бошқанинг амалидан манфаат олиш борлигини тавотур даражасига олиб чиқади», дея хулоса ясайди.

    Умуман олганда, ҳанафий мазҳабининг деярли барча мў‘табар манбаларида садақа, намоз, рўза, тиловат ва бошқа яхши амалларни бошқанинг номидан қилиш мумкинлиги, савоби етиши ҳақида алоҳида тўхтаб ўтилган. Жумладан, бу ҳақда «Ҳидоя», «Баҳрур‑роиқ», «Бадое’» ва бошқа асарларда сўз боради.

    «Раддул‑мухтор»да бу мавзуда яна қуйидагиларни ўқиймиз:

    «Ибн Ҳажар Маккийдан: «Биров қабристон аҳлига Фотиҳа сурасини ўқиса, савоб уларнинг ўртасида тақсимланадими ёки ҳар бирига унинг савобича тўлиқ бериладими?» деб сўралганда, у: «Бир жамоа уламолар иккинчисига фатво беришган ва Аллоҳнинг фазлига шуниси лойиқроқ», деб жавоб берган.

    Ибн Ҳажар ўзининг фиқҳий фатволарида айтишича, Ҳофиз Ибн Таймия Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга қироат савобини бағишлашни ман қилиб: «Чунки у зотнинг юксак қадрларига салавот айтиш, васила сўраш каби ўзлари изн берган нарсалардагина журъат қилинади», деб айтган экан. Субкий ва бошқалар у кишига қаттиқ раддия бериб: «Бунақа ишларда махсус изнга ҳожат йўқ. Кўрмайсанми, Ибн Умар розияллоҳу анҳумо у зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вафотларидан сўнг ҳеч қандай васиятсиз у зотнинг номларидан умралар қилар эди. Жунайд табақасидаги Ибн Муваффақ у зот алайҳиссаломнинг номларидан етмиш марта ҳаж қилган. Ибн Сирож у зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг номларидан ўн минг марта хатм ва шунча қурбонлик қилган», дейишган...

    Ҳанбалийлардан Ибн Ақил: «У зотга тиловат савобини бағишлаш мустаҳаб», деган.

    Уламоларимизнинг гапи шуки, кишининг ўз амалини бошқага ҳадя қилиши мумкин экан, бунга Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам кирадилар, чунки у зот бунга энг ҳақлидирлар. Зеро, у зот бизни залолатдан қутқарганлар. Бунда бир нав шукр ва у зот алайҳиссаломга гўзал тортиқ қилиш бор. Комил нарса камолотнинг зиёда бўлишига қобилиятлидир. Баъзи бир буни ман қилувчиларнинг «Бунда мавжуд нарсани яна мавжуд қилишга уриниш бор, чунки у зотнинг умматларининг барча амаллари ўз‑ўзидан у зотнинг тарозиларини босади», деган гапларига келсак, бунга «Бунинг ҳеч қандай монелик жойи йўқ, чунки Аллоҳ таоло у зот соллаллоҳу алайҳи васалламга Ўзи салавот айтишини хабар қила туриб, бизларнинг у зотга «Аллоҳим! У зотга салавот йўллагин!» дея салавот айтишимизни буюрган», деб жавоб берилади» («Раддул‑мухтор»дан иқтибос тугади).

    Хулоса қилиб айтганда, мў‘табар манбаларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёки саҳобаларнинг бирор ўтган кишига хатми Қуръон бағишлаганлари нақл қилинмаган бўлса‑да, бу умумий тарзда рухсат берилган, тарғиб қилинган ишлардандир. Юқорида ўтган ҳадислар ва умумий шаръий йўриқлар шуни кўрсатади. Шунга кўра, Қуръон хатм қилиб, савобини ўтган ота‑она ва бошқа яқинларга бағишлаш улуғ савобли амаллардандир. Хатмни ўша маййитнинг номидан ният қилиб бошланса, яна ҳам яхши бўлади. Аммо тирик одам номидан хатм қилинмайди, унга тиловат савоби бағишланмайди, чунки бундай баданий амалларни бировнинг номидан қилиш учун ўша шахснинг шу амални қилишга буткул қодир бўлмаслиги шарт қилинган («Раддул‑мухтор»).

    Хатми Қуръондан савоб ҳосил бўлиши учун уни холис Аллоҳ учун бажариш лозим. Турли моддий манфаатлар илинжида қилинса, савоб ҳосил бўлмайди ва бинобарин, ўтганларга ҳам савоб етмайди.

    03.06.2018, 15:22   Изоҳ (0)   249409
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентнинг 11 та туманида нобиометрик паспортининг амал қилиш муддати тугаши муносабати билани хизмат кўрсатиш бўлимларида иш кунлари узайтирилди

    03.06.2018, 14:59

    Сергелидаги ер усти метроси қурилиши (фотогалерея)

    03.06.2018, 13:54

    Рамазон ойида ейиш-ичиш борасида қилинадиган хатолар

    03.06.2018, 13:37

    Мактабга ўқувчи қабул қилиш тартибидан хабардормисиз?

    03.06.2018, 12:12

    Навоийда Matiz бетон тўсиққа бориб урилди. Ҳайдовчи ва йўловчи ҳалок бўлди

    03.06.2018, 08:47

    Ўзбекистонда «Муслим ТВ» интернет телеканали иш бошлади

    03.06.2018, 08:03
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    CAEx Мебел & Деcор 2025 кўргазмаси 13-15 сентябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтади


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Kapitalbank Top Employers Institute талқини бўйича Ўзбекистоннинг энг яхши иш берувчиси мақомини яна бир бор тасдиқлади


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Чиройли давлат рақами ва 1 йиллик транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртасига эга HAVAL


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?

     

    Тавсия этамиз

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Латвия давлат хизматчиларининг Россия ва Беларусияга боришини тақиқлади

    Дунё | 10 июл, 00:05

    Озарбайжон ва Россия ўртасидаги можаро: нега бу икки томонлама зиддият Марказий Осиёда акс-садо бермоқда?

    Дунё | 9 июл, 23:45

    Жозе Моуриньо собиқ шогирдини “Фенербаҳче”га олиб келмоқчи

    Спорт | 9 июл, 23:30

    “Икки марта кўрган инсонимга турмушга чиққанман”. Шаҳзода Муҳаммедова оиласи, фарзандлари ва бизнеси ҳақида гапирди

    Шоу-бизнес | 9 июл, 23:25

    Тошкент 20 йилдан кейин қай кўринишда бўлади? Президентга янги режа тақдим этилди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:50

    The Guardian: Грок сунъий интеллекти нацистга айланди ва ўзини МехаГитлер деб атади

    Дунё | 9 июл, 22:45

    Ўзбекистонга гўшт импорти кескин кўпайди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.