Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Кеча, 1 июнь жума куни бир нечта терма жамоалар ўртоқлик учрашувларида иштирок этди.

Фото: Google Images

Фото: Google Images

Жумладан, Осиё қитъаси номидан Жаҳон чемпионатидан иштирок этадиган Австралия Чехия терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинида 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Яна бир Осиё қитъаси вакили Жанубий Корея эса Босния ва Герцеговина термасига қарши ўртоқлик ўйинида 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди.

Жаҳон чемпионати иштирокчиси Франция ҳамда Россиядаги мундиалдан четда қолган Италия термаси ўртасидаги беллашувда французларнинг қўли баланд келди. Умтити, Гризманн урган голларга Бонуччи жавоб берган бўлса, ўйинга якуний нуқтани Усмон Дембеле 63-дақиқада қўйди. Шу тариқа Франция Италияни 3:1 ҳисобида мағлуб этди.

Муҳаммад Салоҳсиз Миср термаси эса Колумбия билан голсиз дуранг қайд этди.

Ўртоқлик учрашувлари

1 июнь, жума

Австралия — Чехия 4:0

Голлар: 1:0 – 32 Лекки, 2:0 – 54 Неббаут, 3:0 – 72 Лекки, 4:0 – 80, автогол Югас.

Жанубий Корея — Босния ва Герцеговина 1:3

Голлар: 0:1 – 28 Вишча, 1:1 – 30 Ли Чже Сон, 1:2 – 45 Вишча, 1:3 – 79 Вишча.

Тунис — Туркия 2:2

Голлар: 0:1 – 54, пенальти Тосун, 1:1 – 56 Бадри, 2:1 – 79 Сасси, 2:2 – 90 Сеюнжю.

Франция — Италия 3:1

Голлар: 1:0 – 8 Умтити, 2:0 – 29, пенальти Гризманн, 2:1 – 36 Бонуччи, 3:1 – 63 Дембеле.

Миср — Колумбия 0:0

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
«Туркия янги дунё тартибининг марказида бўлиши керак» — Эрдўғон
Маҳаллий
Андижонда 41 киши жароҳатланган автоҳалокат қурбонлари сони 4 нафарга етди
Маҳаллий
Ўзбекистонда помидор нархи барқарорлашди