Бухоро вилоятида «Бор меҳримиз сенга, болажон» шиори остида ҳудудларда беғараз донорлик акцияси ўтказилди, деб ёзади ЎзА.
Бухоро вилоят қон қуйиш станцияси билан ҳамкорликда ташкил этилган ушбу тадбирда кўнгиллилар келиб, бемор болаларни қувватлантириш мақсадида қон топшириш акциясида жонбозлик кўрсатди.
«Ҳар ким ўз хоҳиши билан қон қуйиш станциямизга келиб, қон топширди. Бундан барчамиз мамнун бўлдик. Ушбу акцияни ташкил этган Ўзбекистон ‘Адолат’ СДП фаолларидан миннатдормиз», — дейди Бухоро вилоят қон қуйиш станцияси шифокори Самара Тўхтаева.
«Ўзбекистон ‘Адолат’ СДП томонидан ташкил этилган ушбу акциянинг тарғиботи мени ўзига жалб этди. Партия вилоят Кенгаши ходимларининг тарғиботи кўнгиллиларни бирлаштирди. Фарзандларимиз учун биринчилардан бўлиб қон беришга доим тайёрмиз», — дейди акция иштирокчиси Илҳомжон Шарапов.
Изоҳ (0)