Тошкент шаҳрида «Давлат бошқаруви тизимини такомиллаштиришнинг замонавий босқичидаги ҳолати: халқаро илғор амалиёт ва Ўзбекистон тажрибаси» мавзусида халқаро анжуман бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Тадбир Олий Мажлис Сенати, Адлия, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирликлари, Бош прокуратура, «Тараққиёт стратегияси» маркази, Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси, БМТ Тараққиёт дастури ва Германиянинг Конрад Аденауэр фонди билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Унда парламент ва давлат органлари вакиллари, Хитой, Россия, Грузия, Буюк Британия, Озарбайжон, Греция, Молдова каби мамлакатлардан келган халқаро экспертлар иштирок этди.
Анжуманда сўзга чиққанлар Ўзбекистонда давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш борасида қилинаётган ишларга юқори баҳо берди ва бу борада халқаро ҳамкорликнинг самарали йўлга қўйилганини алоҳида таъкидлади. Фикр-мулоҳазалар тингланди.
Изоҳ (0)