Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида 25 май куни ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, 2015 йил декабрь ойида Белтепа кўчасида яшовчи Б.П. алдов йўли билан тадбиркор Н.Р.нинг ишончига кирган, деб ёзади Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати.
Б.П. ҳамкорликда тадбиркорлик билан шуғулланиши учун Н.Р.га Хитой Халқ Республикасидан спирт маҳсулотини ишлаб чиқаришга мўлжалланган жиҳозларни олиб келишини айтиб, ишончига кирган ва 200 минг АҚШ долларини олиб, берган ваъдасини бажармай воқеа жойидан яширинган.
Б.П.ни ушлаш чоралари кўрилган.
Изоҳ (0)