Куни кеча, 28 май куни кечқурун Афғонистоннинг шимолий Тахор вилоятининг Хожагар тумани толибларнинг оммавий ҳужумига учради, деб ёзади EADaily.
Исёнчилар туманнинг стратегик аҳамиятга эга бўлган қисмини эгаллаб олди.
Туман раҳбари Муҳаммад Умар қўшимча кучлар бўлмаган тақдирда толиблар бутун Хожагарни эгаллаб олиши хавфи мавжуд бўлганлигини маълум қилди. Расмий ҳисоботларда ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан йўқотишлар ҳақидаги маълумот йўқ, бироқ «Толибон» вакиллари тартиб қўриқчилари жиддий зарар кўрганлигини таъкидламоқда.
Вилоят полицияси раҳбари ўринбосари полковник Низомиддин Ғурий ҳозирги пайтга келиб қўшимча куч туманга етиб келганлиги ва яқин вақт ичида душман ҳужуми қайтарилишини маълум қилди.
Изоҳ (0)