«Ўзпаррандасаноат» уюшмаси раиси лавозимида ишлаб келаётган Исматуллаев Рустам Маҳмудович Андижон вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари — вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Рустам Исматуллаев 1960 йил Наманган вилояти Уйчи туманида туғилган. 1987 йили Тошкент давлат университетининг сиртқи бўлимини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги — ҳуқуқшунос.
Исматуллаев 1997—2000 йилларда Наманган вилояти Наманган тумани ҳокими, 2000—2011 йилларда Наманган вилояти Поп тумани ҳокими вазифаларида ишлаган. 2017 йили «Ўзпаррандасаноат» уюшмаси раиси этиб тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, Андижон вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича аввалги ўринбосари Абдурайимов Жасурбек Одилович Балиқчи туманига ҳоким этиб тайинланган.
Изоҳ (0)