Сурхондарёлик икки йигит Сергели туманида яшовчи аёлнинг хонадонига кириб, уни зудлик билан Тошкентни тарк этиши ва қайтиб келмаслигини айтиб қўрқитган эди, деб ёзади UzNews.
Мазкур ҳаракатлари учун Сурхондарё вилояти Сариосиё ҳамда Шеробод туманларида истиқомат қилувчи фуқаролар А.А. ва А.Д. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164-моддаси 3-қисми «в» банди билан айбланди.
А.А. ҳамда А.Д. ўзларининг таниши бўлган қашқадарёлик аёлнинг хонадонига келиб, юзларига ниқоб тақиб, у аёлни қўрқитиб қўйишни мақсад қилади ҳамда унга тан жароҳатлари етказади.
Ушбу жиноят иши юзасидан судга раислик қилувчи Кукиев Музаффар Зафарович айбланувчиларнинг ҳар иккаласига 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.
Судланувчиларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 72-моддаси қўлланилиб, тайинланган жазо шартли деб ҳисобланиб, 3 йил муддат белгиланган.
Изоҳ (0)