Ўзбекистонда маст ҳолатда автомобиль бошқарганларни жазолаш тартиби кучайитирилади, жумладан, бундай ҳайдовчиларга нисбатан маъмурий қамоқ жазоси ҳам назарда тутилган, деб хабар берди Sputnik.
Йилнинг охиригача йўл ҳаракати иштирокчиларининг қоидабузарликлар учун жавобгарлигини ошириш бўйича қонун лойиҳаси кучга киради. 2018 йили 19 май куни тасдиқланган ҳукумат қарорига мувофиқ 2018−2022 йили Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш концепцияси ва уни амалга оширишнинг «йўл харитаси» кучга кирган.
Ҳужжатга асосан, транспорт воситасини бошқариш маданиятига амал қилмаган «йўл безорилари», огоҳлантирувчи чироқни ёқмасдан бир полосадан иккинчисига ўтганлар ҳамда баланд овозли сигналлардан ноўрин фойдаланган ҳайдовчилар маъмурий жавобгарликка тортилади.
Йўл хавфсизлиги қоидаларини бузганлик, хусусан, маст ҳолатда автомобиль бошқарганлик (жумладан, ушбу қоидабузарликни содир этганлик учун маъмурий қамоқ жазоси белгиланган), ЙҲХБ ходимларининг транспорт воситасини тўхтатиш ҳақидаги қонуний талабларини бажармаганлик ва воқеа жойини ташлаб кетганлик учун маъмурий жавобгарлик кучайтирилади.
Янги ҳужжатга асосан, йўл қоидасини бузган пиёдалар учун ҳам жарима жорий қилинади. Шу йилнинг август ойидан бошлаб йўл қоидасини бузган пиёдалар ахборот-коммуникация воситалари ёрдамида аниқланиши ва электрон баённомалар расмийлаштирилиши йўлга қўйилади.
Изоҳ (0)