Нидерландия ва Австралия ҳукумати 2014 йил Донецкда қулаган Boeing самолётнинг ҳалокатида расман Россияни айблади. Бу ҳақда Нидерландия Ташқи ишлар вазирлиги баёнотига асосланиб, Meduza хабар берди.
«Бирлашган текширув гуруҳи томонидан тақдим этилган хулосаларга кўра, Нидерландия ва Австралия MH17 самолётининг уриб туширилишига сабаб бўлган ‘Бук’ зенит қурилмаларига шубҳасиз, Россия жавобгар деб ҳисоблайди», — дейди Нидерландия Ташқи ишлар вазири Стеф Блок.
Эслатиб ўтамиз, 2014 йилнинг 17 июлида Амстердамдан Куала-Лумпурга парвоз қилган Малайзияга қарашли самолёт Украина шарқида ҳалокатга учраганди. Ҳаво кемаси бортида бўлган 298 кишининг барчаси вафот этган. Йўловчиларнинг аксарияти нидерландиялик бўлган.
Бирлашган текширув гуруҳи 24 майда эълон қилган янги ҳисоботда лайнер Россия ҳаво ҳужумига қарши мудофаасининг 53-зенит ракета бригадасига тегишли «Бук» томонидан уриб туширилгани айтилган.
Изоҳ (0)