Венесуэла президенти Николас Мадуронинг таъкидлашича, Америка ҳукумати «Боливия инқилобини йўқ қилишни» истамоқда. Президентнинг сўзларига қараганда, АҚШ, шунингдек, Венесуэлада ҳарбий тўнтаришни амалга ошириш вариантини ҳам кўриб чиққан, деб хабар берди «Коммерсантъ».
Венесуэла президенти ҳеч ким интизомли ва «мамлакат раҳбарига садоқатли» давлатнинг «муқаддас бирлигини» йўқ қилиш учун ҳаракат қилишга уринмаслиги ҳақида огоҳлантирди.
12 май куни АҚШ Венесуэлага нисбатан санкцияларини кучайтирган эди. Бунда чеклаш чораларини кучайтириш мақсади Каракас учун давлат активларини сотиш қийинлаштирилган. Бунга жавобан Николас Мадуро АҚШнинг муваққат ишлар вакили Тод Робинсонни «персона нон грата» — мамлакатда бўлиши исталмаган шахс деб эълон қилди. АҚШ эса ўз навбатида икки нафар венесуэлалик дипломатни мамлакатдан чиқариб юборишга қарор қилди.
Изоҳ (0)